• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 ноября 2025

Экoқўмита қурилиш ташкилотларини жиддий огоҳлантириш билан чиқди

Экология бузилишини талабларини бузган қурилиш ташкилотларининг фаолияти 10 иш кунигачча тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши мумкин.

425
0
t.me/shahargasn

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан барча қурилиш ташкилотларига қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши шарт эканлиги борасида тегишли талаб йўлланмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати.

Амалдаги қонунчиликка кўра, барча қурилиш ташкилотлари қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:

— қурилиш жараёнида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик;

— қурилиш майдонига кириб-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлар ўрнатиш;

— автотранспорт воситалари ғилдиракларини мажбурий тарзда ювиш учун ювиш шохобчасини ташкил этиш;

— чанг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қурилиш майдонини тўсиқлар, ҳимоя қопламалари ва махсус материаллар билан жиҳозлаш.

Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ жарима ва бошқа маъмурий чоралар қўлланилиши, шунингдек, фаолият 10 иш кунигачча тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши мумкин.

425
0

Комментарии