• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 ноября 2025

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

Президент тақдимот билан танишди. Янги хизмат фойдаланувчиларга ўз шажарасини яратиш, туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳақидаги маълумотларни, генетик маълумотлар асосида узоқ қариндошларини излаш имконини яратади.

749
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни интеллектуал мулк, архив иши ва юридик таълим соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда соҳани янада ривожлантириш режалари кўриб чиқилди. Жумладан, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Режага кўра, патент ва гувоҳномаларга ўзгартириш киритиш жараёнлари соддалаштирилади, 5 та композит ва 4 та проактив хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳолати Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида инобатга олинадиган тартиб жорий қилинади.

Барча олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида патентлаш, ишлаб чиқаришга киритиш ҳамда тижоратлаштиришга кўмаклашиш марказларини очиш, дастлаб Миллий университетда, кейинчалик яна 4 та олийгоҳда “Интеллектуал мулк объектлари менежменти” йўналишини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳужжатларни рақамлаштириш суръати йилига атиги 2 фоизни ташкил қилмоқда. 2030 йилга қадар архив фондининг рақамлашув даражасини 60 фоизга етказиш, алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун соҳадаги ахборот тизимларини Ягона миллий архив ахборот тизимига бирлаштириш, ҳужжатларни радиочастотали идентификация (RFID) технологияси орқали ҳисобга олиш ва онлайн кузатиш тизимини жорий этиш, ҳужжатларни таснифлаш ва таниш жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш режалаштирилган. Туман (шаҳар) архивларининг вазифалари ҳудудий архив бошқармаларига ўтказилади.

“Шажара” ахборот тизимини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Янги хизмат фойдаланувчиларга ўз шажарасини яратиш, туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳақидаги маълумотларни, генетик маълумотлар асосида узоқ қариндошларини излаш имконини яратади.

749
0

Комментарии