• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 21 ноября 2025

Ўзбекистоннинг Грециядаги элчиси тайинланди

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев шунингдек, Италия, Кипр, Мальта ва Сан-Маринодаги дипломатик миссияларни ҳам бошқармоқда.

630
0
Дунё АА

Афина шаҳрида Ўзбекистоннинг Грециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев Греция давлат раҳбари Константинос Тасуласга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Маросим чоғида Греция Республикаси Президенти Константинос Тасулас янги элчиларни самимий табриклаб, уларга фаолиятида муваффақият тилади. Шунингдек, элчиларнинг икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирди.

Бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Константинос Тасулас дунёда геосиёсий қарама-қаршиликлар кучайиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон раҳбариятининг мувозанатли дипломатияси минтақавий барқарорлик ва халқаро ишончни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.

Греция етакчиси Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этди. Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар яратилаётганини билдирилди.

630
0

Комментарии