• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 ноября 2025

Наманганда ўқитувчиларни аттестациядан ўтиши учун “бункер” ташкил қилганлар ушланди

Мактаб директори, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ҳамда ушбу бўлим мутахассиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “бункер” орқали имтиҳон саволларини ечиб бергани аниқланди.

726
0
t.me/xavfsizlik_uz

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ҳамда ушбу бўлим мутахассиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, малака тоифаларини белгилаш учун ўтказилган аттестация имтиҳонлари доирасида тест синовларини топширишларида педагог ўқитувчиларга моддий манфаат эвазига “бункер” орқали масофадан туриб ёрдам берганликлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “бункер” сифатида фойдаланилаётган хонадон кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу манзилда тест саволларини ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи борлиги аниқланиб, ноутбук, 30 дона ҳар хил турдаги эшитиш мосламаси ва яширин камералар, 8 дона Wi-Fi роутер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Терговга қадар текширув тадбирлари давомида, мактаб директори ўринбосари ва бошқалар имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришга ишонтирган ҳолда, вилоятдаги педагог ўқитувчиларнинг маълум бир қисмидан 1300-1500 АҚШ долларидан талаб қилиб, жорий йил сентябрь-октябрь ойларининг ўзида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи йиғиб олишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари ҳамда “бункер”ни бошқараётган, 2001 йилда туғилган фуқаро муқаддам айнан шундай жиноят содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган шахслар ҳисобланади.

726
0

Комментарии