Мамлакатда давлат экология назоратининг янги тузилмаси — Экополиция ташкил этилмоқда. У президентнинг «Аҳоли талабларига экология ва туризм соҳаларида тезкор жавоб беришни таъминлаш бўйича бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони доирасида шакллантирилади.
Экополицияга кенгайтирилган ваколатлар берилади. Уларнинг ходимларига жисмоний куч, электрошок қурилмалари ҳамда хизмат қуролларидан — резина ва тўрли турдаги ўқ-дорилардан фойдаланишга рухсат этилади. Инспекторларнинг формасига боди-камералар ўрнатилади.
Янги тузилма экологик қонунбузарликларни олдини олиш, яшил майдонларни сақлаш ва табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш вазифаларини бажаради.
Комментарии