2022 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хорижда қуролли низо ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш билан боғлиқ 338 та жиноят иши қўзғатилган
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра қўзғатилган жиноят ишлари ҳар йили ортиб бораётгани қайд этилган:
- 2022 йилда — 19 иш;
- 2023 йилда — 68 иш;
- 2024 йилда — 112 иш;
- 2025 йилда — 139 иш.
Ўзбекистон фуқароларига турли шахслар ёки гуруҳлар томонидан берилган таклифлар ва агитацияларга алданиб, қуролли низо ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик, ҳамда қонунларга қатъий риоя қилишга чақирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ, ушбу жиноят учун 5 дан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Комментарии