• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 ноября 2025

Йил бошидан буён 62 мингдан ортиқ истеъмолчи қарздорлик туфайли сув таъминотидан узилган

Бундай ҳолатларнинг энг кўпи (70 фоизи) Тошкент шаҳрига тўғри келади. Сув таъминоти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар оқибатида етказилган зарар 82 млрд сўмни ташкил этган.

624
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида республика бўйича 62,4 минг жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги сабабли сув таъминотидан узилган. Шундан 46 минг ҳолат (энг юқори кўрсаткич) Тошкент шаҳрига тўғри келади, деб хабар берди "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ матбуот хизмати.

Ҳисобот даврида назорат қилувчи органлар билан биргаликда жами 4 351 та ҳолатда ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.

Энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:

Тошкент - 488 та ҳолат;
Сирдарё вилоятида - 433 та ҳолат;
Қорақалпоғистон Республикасида - 425 та ҳолат;
Хоразм вилоятида - 419 та ҳолат.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар оқибатида жамиятга 82 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Амалга оширилган ишлар натижасида 33,6 млрд сўмлик зарар қопланиши таъминланган.

Қарздорликни қисқартириш мақсадида жорий йилда фуқаролик ва иқтисодий судларга 123,4 минг нафар қарздор истеъмолчиларга нисбатан 358,4 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчиларнинг қарздорлиги йил бошига нисбатан 203 млрд сўмга ёки 22 фоизга камайиб, 705,5 млрд сўмни ташкил этди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарздорликни 364 млрд сўмга ёки 34 фоизга камайтиришга эришилган.

624
0

Комментарии