• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 ноября 2025

Президент "Ўзбекистон темир йўллари" хизматлари таннархини камида 20 фоизга камайтириш бўйича топшириқ берди

Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, харажатларни қайта кўриб чиқиш ва эҳтимолий йўқотишларни аниқлаш орқали таннархни пасайтиришга эришиш режалаштирилган.

469
0
president.uz

Темир йўл соҳаси ўтган йилни биринчи марта соф фойда билан якунлади ва жорий йилнинг тўққиз ойида соф фойда 800 миллиард сўмдан ошди. Транзит ва йўловчи ташиш, экспорт ва инвестициялар ҳажми ҳам ошиб бормоқда.

Президент иштирокида ўтказилган тақдимотда бу натижалар билан чекланиб қолмасдан, аҳоли ва иқтисодиёт ўсишига қараб, темир йўл транспорти хизматлари сифати ва ҳажмини ошириш, соҳадаги харажатларни камайтиришни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

"Олдимизда турган энг муҳим вазифа - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятини трансформация қилиш ишларини якунига етказиш. Маҳсулот ва хизматлар таннархини пасайтириш, албатта, харажатларни қисқартириш ҳисобига бўлиши керак," - деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

Бугунги кунда компания катта халқаро тажрибага эга бўлган бир қатор халқаро маслаҳатчилар билан ҳамкорликда тегишли ишларни амалга оширмоқда.

"2025 йилда катта миқдорда соф фойда олиш кутилмоқда. Бироқ бу етарли эмас. Корхона таннархни ва хизматлар нархини пасайтириши керак, бу эса мамлакатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.

Президент "Ўзбекистон темир йўллари" 2025 йилни қандай рақамлар билан якунлаши ва 2026 йилда қандай натижаларга эришиши кераклигини аниқ белгилаб берди. Таннархни камида 20 фоизга тушириш, кўрсатиладиган хизмат турларидан келиб чиқиб, тарифларни камайтириш бўйича топшириқ берилди," - деди Илҳом Маҳкамов.

Йиғилишда ташишларни ҳисобга олишдан тортиб, транспорт оқимларини бошқаришгача бўлган барча босқичларда сунъий интеллект асосида назоратни йўлга қўйиш, харажатларни таҳлил қилиш ва эҳтимолий йўқотишларни аниқлаш таннархни 20 фоизга камайтириш имконини бериши таъкидланди.

469
0

Комментарии