• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 ноября 2025

Йил бошидан буён метан газ 30 фоизга қимматлаб, пропан 18 фоизга арзонлади

Марказий банк Ўзбекистонда 2025 йил октябрь ойида озиқ ва ноозиқ ҳамда хизматлар соҳасида нархларнинг йиллик қандай ўзгарганини маълум қилди.

701
0
Ижтимой тармоқ

Марказий Банк томонидан 2025 йил октябрь ойида тақдим этилган маълумотларга кўра, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархлари йиллик ўзгаришда сезиларли фарқлар мавжуд.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари турлича ўзгаришларни кўрсатди.

Арзонлашган маҳсулотлар орасида пропан (–18.0%), А4 қоғоз (–3.9%), йирик ошхона жиҳозлари (–3.5%), кондиционер (–1.3%) ва телевизор (–0.3%) нархлари камайган.

Бироқ, нархлар кескин ошган маҳсулотлар орасида никоҳ узуги (+33.4%), метан (+30.5%), газета ва журналлар (+15.3%) ҳамда бензин (+11.7%) мавжуд. Дезодорант (+10.3%), табиий гуллар (+9.8%), сигарет (+9.6%) ва дероза ойнаси (+8.7%) каби маҳсулотларнинг нархи ҳам ошган.

Хизматлар бўйича ҳам ўзгаришлар сезилган.

Арзонлашган хизматлар орасида пул ўтказмалари (–4.8%) ва микромолиявий хизматлар (–0.2%) мавжуд. Мобил интернет, суғурталаш ва давлат ОТМда ўқиш хизматларининг нархи эса ўзгаришсиз қолган.

Бироқ, ички авиарейслар (+52.3%), тармоқ газ (+39.2%) ва совуқ сув (+35.1%) каби хизматлар нархи юқори ўсишга эришган. Шундай-ақ, музей хизматлари (+32.3%), чиқиндий ташлаш (+28.6%) ва сувйултирилган газ (+25.0%) ҳам сезиларли даражада қимматлашган.

Марказий Банкнинг тақдимотига кўра, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг 97% (250 маҳсулотдан 243 таси) нархи 10% дан кам ўзгарган. Хизматлар бўйича эса 66% (90 турдаги хизматдан 59 таси) нарх ўсиши 10% дан паст бўлган.

701
0

Комментарии