• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 ноября 2025

Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўлови тўлаб берилади

Бунинг учун тиббиёт ва фармацевтикада камида 15 йил иш стажига эга бўлиши керак бўлади.

1223
0
UzNews.uz

“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан давлат тиббиёт муассасаларида:

  • Туман (шаҳар) даражасида янги даволаш усулларини жорий қилган ва унинг ижобий самарасига эришган туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари шифокорларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида 1 марта пул мукофоти берилади;
  • Камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 15 бараварида ошмайдиган қисми қоплаб берилади;
  • Ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.
1223
0

Комментарии