• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 ноября 2025

Бош прокуратура Тошкент ва Тошкент вилоятида иссиқхона хўжаликлари устидан рейд бошлади

Атмосфера ҳавосини ифлосланишига йўл қўйган иссиқхона эгалари жазога тортилмоқда.

579
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бош прокурори ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ экология хизмати, ҳокимлик, санитария хизмати ва ФВВ вакиллари иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, жумладан Зангиота туманида экологик рейдлар ўтказиб, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини текширмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ўтган йили ҳам Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шундай тадбирлар ўтказилиб, пойтахт ҳудудида жойлашган бир қатор иссиқхона хўжаликларининг ноқонуний фаолияти тўхтатилган эди.

Рейдлар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш, экологик ва санитария меъёрларига риоя этилишини таъминлаш, қоидабузарларга нисбатан чоралар кўриш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳамда пойтахт ва Тошкент вилоятида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.

579
0

Комментарии