• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 ноября 2025

Радар ва камералар орқали аниқланган жарима баллари қандай ҳисобланади?

12 баллик жарима автомобиль эгасига эмас, балки уни бошқарган шахсга нисбатан ҳисобланади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур тизимнинг ишлаш тартиби ҳақида тушунтириш берди.

983
0
UzNews.uz

ЙҲХХ матбуот котиби Зоир Йўлдошевга кўра, ишончнома орқали бошқарилаётган автомобилларга жарима балларини ёзишда алоҳида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси яратилади. Бу илова орқали машинанинг эгаси ишончнома орқали бераётган фуқарога мазкур илова орқали тасдиқлаши керак бўлади ва машинани олаётган фуқаро ҳам иловадан тасдиқлайди.

"Қачонки сиз Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловасига кириб, мен мана шу одамга машинамни бердим деб ёзсангиз ва у фуқаро ҳам машинани олганини илова орқали тасдиқласа, шу дақиқадан бошлаб ишончнома асосида машинани олган шахсга нисбатан жарима баллари ёзилади", - дейди ЙҲХХ вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, одамларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қўпол қоидабузарликлар учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари ҳисобланади.

983
0

Комментарии