• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 ноября 2025

“Фақат сиз Россия ва Украина урушини тўхтата олишингизга аминман” — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтата олишига умид билдирди.

377
0
prezident.uz

6 ноябрь куни Вашингтондаги Оқ уйда Марказий Осиё ва АҚШ раҳбарларининг C5+1 саммитида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Марказий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантиришдаги ролини юқори баҳолади. Шунингдек, у Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтата олишига умид билдирди. 

"Биз сизнинг C5+1 форматини қайта ишга туширишдаги шахсий ҳиссангизни юқори баҳолаймиз. Ҳеч бир АҚШ президенти Марказий Осиёга сиз каби муносабатда бўлмаган. Мен шахсан ва барча ҳамкасбларим сизга миннатдормиз. Биз сизнинг эътиборингизни, садоқатингизни ҳис қиламиз — ва бу биз учун жуда муҳим. Бунинг учун сизга катта раҳмат", деди Шавкат Мирзиёев.

У Дональд Трампнинг халқаро барқарорликка қўшган ҳиссаси Ўзбекистонда эътироф этилганини таъкидлади.

"Мен сизга буни аллақачон айтган эдим: Ўзбекистонда сизни Тинчлик Президенти деб аташади. Сиз жуда кўп иш қилдингиз — саккизта урушни тўхтата олдингиз. Ва мен фақат сиз Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтата олишингизга аминман. Биз бунга жуда умид қиламиз", - деди Мирзиёев.

Давлат раҳбари ушбу саммит Қўшма Штатлар Марказий Осиёни асосий шерик сифатида кўрсатмоқдаганини таъкидлади.

"Биргаликда биз ишонч ва ижодкорлик истагига асосланган келажакни қурмоқдамиз", - деди у.

377
0

Комментарии