• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 ноября 2025

Тошкент аҳолисига иссиқ сув учун тўловлар аниқланган тақдирда қайта ҳисоблаб чиқилади

Veolia Energy Tashkent компанияси уйларни текширувдан ўтказади ва иссиқ сув сифатидаги ташқи тармоқлардаги носозликлар билан боғлиқ экани тасдиқланса, белгиланган тартибда тўловларни қайта ҳисоблаш масаласи кўриб чиқилади.

398
0
UzNews.uz

Veolia Energy Tashkent иссиқ сув рангининг вақтинча ўзгариши тўғрисидаги мурожаатлар юзасидан иссиқлик тармоқлари ва узеллари ҳолатини текшириш ишларини олиб бормоқда.

Компания истеъмолчиларнинг барча шикоятларини рўйхатга олади. Шундан сўнг бошқарув компаниялари, ширкатлар ва бевосита бошқарув билан биргаликда уйларни кўздан кечириш ва техник кўрикдан ўтказиш ташкил этилади.

Ташқи тармоқларнинг сув сифатига таъсири тасдиқланган тақдирда, тўловни белгиланган тартибда қайта ҳисоблаш масаласи кўриб чиқилади.

"Қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлиб, компания вакили томонидан истеъмолчи билан биргаликда тузилган далолатномалар ҳисобланади, уларда аниқланган оғишларнинг хусусияти ва давомийлиги қайд этилади. Имзоланганидан кейин бундай далолатномалар яшаш жойидаги бошқармага берилади, у ерда улар асосида белгиланган тартибда қайта ҳисоблаш амалга оширилади," - дейилади хабарда.

Бундай муаммога дуч келган тошкентликлар компаниянинг cалл-марказига 1347, 71 200 00 56 рақамлари ёки Телеграм-каналига мурожаат қилишлари мумкин.

Турар жой бўйича Veolia Energy Tashkent туман бўлимларининг контактлари:

1. Чилонзор тумани бўлими - (71) 278-40-12, (71) 278-40-54, (78) 129-01-34.

2. Мирзо Улуғбек тумани бўлими - (71) 267-12-26, (71) 268-32-07, (78) 129-01-38, (78) 129-01-41.

3. Миробод тумани бўлими - (71) 291-80-96, (71) 299-59-60, (78) 129-01-32.

4. Олмазор тумани бўлими - (78) 129-01-55.

5. Сергели (Янгиҳаёт) тумани бўлими - (71) 258-09-95, (78) 129-01-53.

6. Учтепа тумани бўлими - (71) 275-05-73, (78) 129-01-60.

7. Шайхонтоҳур тумани бўлими - (71) 249-45-99, (78) 129-01-44.

8. Яккасарой тумани бўлими - (71) 255-71-81, (78) 129-01-49.

9. Яшнобод (Бектемир) тумани бўлими - (71) 296-35-02, (78) 129-01-58.

10. Юнусобод тумани бўлими - (71) 221-04-12, (71) 220-42-43, (78) 129-01-46.

398
0

Комментарии