• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 ноября 2025

Бир ой ичида 99 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Октябрь ойида 22,3 млн кВт/соат электр энергияси ва 11,4 млн метр куб табиий газ талон-торож қилингани аниқланди.

705
0
t.me/Energoinspeksiya

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 99 миллиард сўм миқдорида зарар етказилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати хабар берди.

Ўзэнергоинспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида ўтказилган назорат тадбирлари давомида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 192 та ҳолати аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 22,3 миллион кВт⋅соат электр энергияси (63,9 миллиард сўм) ва 11,4 миллион куб метр табиий газ (35 миллиард сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 99 миллиард 15 миллион сўм зарар келтирилган.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 479 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

705
0

Комментарии