• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 ноября 2025

Шавкат Мирзиёев Вашингтонда кутиб олинди - фото

АҚШ пойтахтига етиб келган Ўзбекистон президентини АҚШ расмий шахслари ва бир гуруҳ ватандошлар кутиб олди.

376
0
president.uz

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Вашингтондаги "Эндрюс" авиабазасида Шавкат Мирзиёевни АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёевни АҚШда ишлаётган ва ўқиётган бир гуруҳ ватандошлар ҳам кутиб олди. Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашиб, ишларида муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, ташрифнинг асосий тадбирлари 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Дональд Трамп билан учрашади ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда АҚШ етакчиларининг "С5+1" форматидаги саммитида иштирок этади.

Ташриф дастурида, шунингдек, АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар, ишбилармон доиралар вакиллари билан давра суҳбати ўтказиш кўзда тутилган.

376
0

Комментарии