• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 ноября 2025

Автомобилда камарни камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар тасдиқланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлиги сабабли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

870
0
UzNews.uz

Лойиҳага кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

— умров ва тўш суяги синиши;

— елка камари синиши;

— қовурғалар синиши;

— умуртқа поғонасининг компрессион синиши;

— ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);

— бронхиал астма (IV босқич);

— ўпканинг интерстициал зарарланиши;

— ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;

— сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;

— III даражали (морбид) семизлик (BMI ≥ 40);

— паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;

— қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;

— терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);

— кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;

— кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;

— стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;

— кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма);

— ҳомиладор аёллар.

Ҳужжат ҳали кучга киргани йўқ. Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали шакллантирилган QR-кодли (штрихли код) электрон тиббий маълумотномалар фуқаро бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан берилади.

870
0

Комментарии