• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 ноября 2025

Россиядан 35 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва оғир аҳволда қолган болалар Россия Федератсиясининг турли шаҳарларидан ватанига қайтарилди.

513
0
"Дунё" АА

Россия ҳудудида она-она қаровисиз, назоратсиз ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган бир гуруҳ вояга етмаган болалар Ватанимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Мазкур хайрли ишларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ жонбозлик кўрсатди.

Жумладан, дастлаб ишчи гуруҳ томонидан Санкт-Петербург, Челябинск ва Москва шаҳарларида назоратсиз қолган ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган 16 нафар вояга етмаган бола аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Шунингдек, Екатеринбург, Волгоград, Уфа, Нижний Новгород, Хакасия, Москва вилояти, Махачқала ва Новосибирск шаҳарларидан 19 нафар ота-она қаровисиз қолган боланинг юртимизга қайтишига ҳам кўмаклашилди.

Вояга етмаган болаларнинг шахсий маълумотларини аниқлаш, уларни Ватанга қайтариш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш ишлари Россия Федерациясининг ваколатли органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Элчихона ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кўрилаётган бундай чора-тадбирлар мамлакатимиз фуқаролари, айниқса вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

513
0

Комментарии