• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 октября 2025

Ўзбекистон ва Финляндия ҳужжатлар имзолаб, 1 млрд евро қийматидаги лойиҳалар портфелини шакллантирди

Икки давлат вакиллари турли соҳалар, жумладан ижтимоий ҳимоя йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришдилар.

442
0
prezident.uz

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Қўшма баёнотни имзоладилар.

Етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:

­– савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;

– фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;

– геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;

– рақамли трансформация, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

– ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;

– мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;

– таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;

– рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;

– иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

442
0

Комментарии