• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 31 октября 2025

Самарқандда "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан қайтаётган футбол мухлиси ЙТҲга учраб ҳалок бўлди - видео

Футбол мухлис ўтирган автомобиль йўл четига чиқиб кетиши оқибатида жарликка қулаб тушган.

7345
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Ургут туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 31 октябрь куни соат 08:30 атрофида М-39 автомобиль йўлининг 1113-километрида содир бўлган.

Самарқанд - Қарши йўналишида ҳаракатланаётган KIA SONET ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Машина йўл четига чиқиб кетиб, жарликка қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида икки киши - ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилган. Бироқ, йўловчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. У "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан қайтаётган "Насаф" футбол клуби мухлиси бўлган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси марҳумнинг оила аъзолари ва "Насаф" футбол клубига ҳамдардлик билдирди.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7345
0

Комментарии