• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 октября 2025

Тошкентда Leapmotor ҳайдовчиси “ГАИ”дан қочиб, машинани уларнинг устига ҳайдади — видео

Ҳайдовчи машинани йўл ўртасидаги бетон тўсиқлар устидан олиб қочмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

1007
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 10:00 ларда Leapmotor русумли автомашина ҳайдовчиси Олмазор тумани ТХАЙ кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетган ва кўрилган чора тадбирлар натижасида тўхтатилган. 

Ҳайдовчи 1988 йилда туғилган А.И.нинг ҳужжатлари текширилганда фуқаронинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги ва автомашина қидирувда эканлиги аниқланган.

Унга нисбатан МЖТКнинг 135-моддаси ва 194-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчининг қилган хатти-ҳаракати юзасидан у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

1007
0

Комментарии