• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 октября 2025

"Пахтакор" Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

"Пахтакор" жамоаси "Бухоро" жамоасини мағлуб қилиб, ўз тарихида 13-марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.

1198
0
UzNews.uz

Бугун, 29 октябрь куни Андижондаги "Бобур" аренада Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Камолиддин Тожиев бошчилигидаги Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Александр Ҳомяков қўл остидаги Бухоронинг "Бухоро" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 63 дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очди. Ушбу ҳисоб ўйиннинг охиригача сақланиб қолди.

Шунинг билан "Пахтакор" жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Ўйин якуни арафасида “Бухоро” ҳисобни тенглаштирган эди, аммо учрашув бош ҳаками киритилган голни бекор қилди. Ушбу вазиятда бухороликлар сардори Марко Колакович офсайд ҳолатида қолиб кетган деб топилди.

1198
0

Комментарии