"Фуқаролик авиацияси соҳасида давлат сиёсатини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
2030 йилгача фуқаролик авиацияси соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
— ҳаво транспортида хизмат кўрсатилган йўловчилар сонини 24 миллион нафарга етказиш;
— халқаро ва маҳаллий йўналишдаги парвозлар сонини 200 мингтага етказиш;
— Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари ҳаво кемалари паркини 180 тага етказиш.
2026 йил 1 январдан "Ўзавиация" агентлигини сақлаш учун Давлат бюджетига ажратмалар бекор қилинади.
2025 йил якунлари ва келгуси йиллар учун "Ўзаэронавигация" маркази ДУК соф фойдасидан Фуқаролик авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган 20% ажратма бекор қилинади.
Комментарии