• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 октября 2025

Тошкент вилоятида ўқувчиларни ҳақоратлаб, калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди — видео

Ҳолат бўйича ушбу ўқитувчи билан суҳбат ўтказмаган мактаб директори ўринбосари ҳам жазоланди.

2747
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи томонидан ўқувчига нисбатан қўпол жисмоний ҳаракатлар содир этилган ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг май ойида 11-сонли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчи А.Л. томонидан содир этилган. Маълум бўлишича, ўқитувчи А.Л. ўзи раҳбарлик қилаётган 9-синф ўқувчиларига нисбатан ушбу ҳаракатларни амалга оширилган. Ўқувчиларнинг ўзлаштириши, дарсларда иштироки паст экани рўкач қилиниб ўқувчиларни ҳақорат қилган ва уларни шаъни, қадр-қимматини топтаб калтаклаган.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида тузилган масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ўқитувчининг хатти-ҳаракатларини ноқонуний ва педагогик тарбия меъёрларига тўғри келмаслигини қонуний асослар билан кўрсатиб берган.

Ҳолат шу кунга қадар мактабнинг маънавий масалалар бўйича директор ўринбосари томонидан ўрганилмаган, ўқитувчини тартибга чақирмагани ҳам аниқланган.

Айни пайтда мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мактаб директори ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

2747
0

Комментарии