2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон шаклда хизмат кўрсатишни амалга ошираётган 73 хорижий компания 124,8 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 44% кўп.
Тўланган солиқларнинг 93%и электрон хизматлар кўрсатаётган 10 та хорижий компанияга тўғри келади:
- Meta — 35,2 миллиард сўм;
- Apple — 35,1 миллиард сўм;
- Google — 31,2 миллиард сўм;
- OpenAI — 4,7 миллиард сўм;
- Booking.com — 2,9 миллиард сўм;
- TikTok — 2,6 миллиард сўм;
- Netflix — 1,3 миллиард сўм;
- Acca — 1,1 миллиард сўм;
- Zoom — 1,1 миллиард сўм;
- Amazon — 1,1 миллиард сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 281-моддасига кўра, электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий юридик шахслар солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашга мажбур бўлиб, улар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечикмай тўловларни амалга оширишлари керак.
Комментарии