• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 октября 2025

Ҳафта охирида республика бўйлаб илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда.

Синоптиклар октябрь ойининг сўнгги дам олиш кунларида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

889
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 25-26 октябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24 октябрда 25-30 даражани, шимолда 21-26 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 25 октябрда  23-28 даражани, 26 октябрда 21-26 даражани, шимолда 25-26 октабрда  19-24 даражани ташкил этади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи  28-30 даража, шанба куни 25-27 даража, якшанба куни 24-26 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 13-15 даража атрофида бўлади.

889
0

Комментарии