• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 октября 2025

Тошкентда машиналарни уриб, қора Gentra'ни бошқарганлар қамалди

Наркотик таъсирида ЙПХ ходимидан қочиб, кўплаб машиналарни уриб кетган йигит ва қизга ҳукм ўқилди.

609
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 20 апрелида Тошкент кўчаларида қора рангли, давлат рақами белгисиз Gentra автомобили ҳайдовчиси машинани пойтахт кўчаларида қоидаларни бузиб, бир нечта автомобилларга техник шикаст етказган ҳолда бошқариб юргани ва ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмагани ҳақида хабар бергандик. Ўшанда машинада бўлган ҳайдовчиси ва йўловчиларга жиноят иши қўзғатилган.

Жиноий иши ЖИБ Чилонзор туман судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар қилинди.

Суд ҳужжатларида келтирилишича, ҳолат содир этилганида Gentraʼдаги йигит ва қиз наркотик модда таъсирида бўлган. Аммо судланувчилар буни тан олмаган. Машинани ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган қиз бошқарган. Автомобил йигитнинг дадаси номида бўлган.

“Ҳаракатланиб кетаётган пайтимиз бизни “ГАИ” ходими тўхтатди. Биз тўхтамадик. Машинанинг давлат рақам белгиси йўқ эди. Кейин қувлади, қочдим, авария бўлиб тўхтадик. Ҳеч ким бунақа ишлар қилишини хоҳламайман”, деган қиз.

Шикаст етган автомобиллар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилган.

Суднинг ҳукми билан йигит ва қиз Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Йигитга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қиз эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилган.

609
0

Комментарии