• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 октября 2020

«Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғидаги поездлар тезлиги чекланганига изоҳ берилди

«Тошкент метрополитени» УК келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўрамоқда.

939
0
UzNews.uz

«Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғидаги поездлар тезлиги чеклангани юзасидан «Тошкент метрополитени» УК изоҳ берди.

Унга кўра, айни вақтда "Пахтакор" ва "Халқлар дўстлиги" бекатлари оралиғидаги ер усти ҳудудида "Toshkent City" халқаро бизнес марказининг қурилиши кенг кўламда олиб борилмоқда, кўп қаватли бинолар барпо этилмоқда.

Метрополитен иншоотларига қўшимча босим таъсири ортишини олдини олиш мақсадида ушбу йўналиш бўйлаб метро поездларининг ҳаракатланиш тезлиги камайтирилган.

«Халқлар дўстлиги» бекатидан «Пахтакор» бекатигача асосий қурилиш ишлари бажарилган ва поездларнинг лойиҳада белгиланган тезлиги тикланган.

«Пахтакор» бекатидан «Халқлар дўстлиги» бекатларигача қурилиш ишлари давом эттирилмоқда ва шу сабабли поездларни ҳаракат тезлиги камайтирилган.

«Метрополитен поездларининг белгиланган ҳаракат тезлиги қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг тикланади.

«Тошкент метрополитени» УК келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўрайди» дейилади хабарда.

939
0