• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 октября 2025

Қашқадарёда ўзга аёлнинг 5 ёшли қизини қарийб 20 млнга сотган ҳамшира аёл қамалди

Улар ушбу қизалоқни яна бир бошқа шахсга $15 минг эвазига сотмоқчи бўлганда ушланди ва уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

1039
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Косон туман судида судланувчилар Ф.И. ва И.Ш.га нисбатан одам савдосига оид суд иши кўриб чиқилди. 

Аниқланишича, Косон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 22-сонли оилавий поликлиникада оила ҳамшираси ва бригада дояси вазифасида ишлаб келган 32 ёшли ҳамшира аёл 2020 йилда дунёга келтирилган вояга етмаган болани уни дунёга келтирган онаси билан тил бириктириб, 19 700 000 сўмга бошқа аёлга сотиб юборган. 

Ҳамшира аёл қизалоқни сотиб олган аёлга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиб беришни айтиб, 2 миллион сўм пора олган ва 60 ёшли эркак билан тил бириктириб, қизалоқни яна бир бошқа фуқарога 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Суд ҳукмига кўра, юқоридаги жиноятларни содир этган ҳамшира ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва шу модда билан билан ЖКнинг 57-моддасига асосан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Унинг шеригига эса ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг "а" банди билан ЖКнинг 57-моддасига асосан иш вақтидан, шунингдек иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтларда Косон туманида жойлашган яшаш уйидан чиқишини чеклаган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ШУнингдек, судланувчиларнинг ҳар бирига БҲМнинг 30 бараварида (11 250 000 сўм) жарима жазоси ҳам тайинланди.

1039
0

Комментарии