• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 октября 2025

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар БААга ишга жўнатилиши мумкин

БААдаги такси корхонаси ўзбекистонлик малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда ишга олишни кўриб чиқмоқда.

593
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларининг "Dubai Taxi Company PJSC" корхонаси раҳбари Сайид Амин Абдулраҳман билан Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилишди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда. 

Сайид Амин Абдулраҳман, Ўзбекистондан тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

"Дастлабки босқичда корхонамизга 200га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин", – деди у.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва "Dubai Taxi Company PJSC" корхонаси вакиллари ўртасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олинди.

593
0

Комментарии