Ўзбекистон Президентининг "Республиканинг олис ҳудудларида алоқа қамровини оширишда йўлдош алоқа технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
2026 йил 1 январдан 5 йил муддатга ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер стансияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида:
— йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар ҚҚСдан стансиялари қилинади;
— марказий ер стансиялари, терминаллар ва йўлдош алоқа инфратузилмасининг бошқа актив қурилмалари жойлаштирилган телекоммуникатсия иншоотлари ва уларнинг ер майдонлари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади;
— йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.
Комментарии