• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 октября 2025

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюсселга боради

Ўзбекистон президентининг Бельгияга икки кунлик ташрифи дастури эълон қилинди.

458
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Европа Иттифоқи пойтахтида ушбу бирлашманинг асосий институтлари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Кўп қиррали муносабатларни жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция-молия, инновация, энергетика, транспорт-коммуникация, фан-таълим ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳа ҳамда дастурларни илгари суриш эътибор марказида бўлади.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси Бельгия раҳбарияти билан учрашув ўтказади, технологик ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма режаларни жадаллаштириш мақсадида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарларини қабул қилади.

458
0

Комментарии