• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 октября 2025

Коррупцияни йўқотиш “тепадагиларга” боғлиқ — Самарқанд вилояти ҳокими

Халқ ҳаммасини кўриб турибди, ким қандай уй солди, машина олди — Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Азиз Бобоев вилоятдаги юқори лавозимда ишловчилар пастдагиларга ўрнак бўлиши кераклигини айтди.

1359
0
Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Азиз Бобоев раҳбарлигида коррупцияга қарши курашиш ва давлат органлари фаолиятида очиқликни кучайтиришга қаратилган йиғилишда юқори ташкилотларда ишловчи раҳбарларни пора олмасдан ишлашга, пастки бўғиндагиларга ўрнак бўлишга чақирди

“Қачон бизлар тўхтатамиз бу коррупцияни? Ойликлар ошган бўлса, олаётган иши учун даромадлар ёмон бўлмаётган бўлса... Раҳбарлар агар шу ишни қилаётган бўлса, қолганлар кейин, “Ҳа, фалончи олди-ку”, “мен нима учун олмаслигим керак экан?” дейди. Кейин у ҳам қўшилади. Кейин учинчиси қўшилади, кейин тўртинчиси қўшилади. Бўлди, шу билан кейин ҳамма вилоятдан бошлаб то туман, маҳаллагача ҳаммаси пастга тушгунча тўлиб кетаверади. Чунки тепадан бошландими, пастга қараб давом этади.

Ҳамма нарса сизларга боғлиқ. Мана туманда, вилоят, бу ерда ўтирганлар, сизларга боғлиқ нарсалар. Сизлар агар тўғри ишламангизлар, пастдагилар ҳам кейин сизларга қараб туриб, “Э, шошма”, “тепадагилар тўғри ишлаяпти-ку”, “мен тўғри ишлашим керак”, дейди. Улар ҳам кейин тўғри бўлади. Кейин ундан пастдагилар ҳам тўғри бўлади. Бўлмаса, бунинг охири йўқ.

Азиз Бобоев коррупция аҳолининг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини сусайтирувчи иллат эканлигини таъкидлади.

“Халқ кўриб турибди. Сизлар халқ билмайди, деб ўйлайсизларми? Халқ ҳаммасини билиб турибди. Ҳаммасини кўриб турибди. Ким қандай қилиб уй қилган, ким қандай қилиб машина қилган. Ҳамма ўзига хулоса қилиб олсин. Биринчи ўзига хулоса қилиб олсин, иккинчи, бошқаларга ҳам ўрнак бўлсин”, - дейди Азиз Бобоев.

1359
0

Комментарии