Ўзбекистон делегацияси Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларини муваффақиятли бошлади. Бугун кураш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Отабек Йўлдошбоев (-65 кг) ҳамда Дурдона Турсунова (-70 кг) олтин медалларга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Турсунова финалда Қирғиз Республикаси, Йўлдошбоев эса Эрон вакилини ишончли ҳисобларда мағлубиятга учратишди.
Комментарии