• 11 989 сум
    29.28
  • 13 815 сум
    54.07
  • 149 сум
    -0.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    29.28
  • 13 815 сум
    54.07
  • 149 сум
    -0.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 октября 2025

Энди кредитлар рекламасининг охирида унинг салбий оқибатлари ҳам айтилиши шарт бўлади — қонун лойиҳаси

Рақобат қўмитаси томонидан Марказий банк билан биргаликда “Реклама тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

770
0
Марказий банк

Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Марказий банки билан ҳамкорликда хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддасига тегишли қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда

Мазкур таклифларга кўра, аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши белгиланмоқда.

Ушбу ташаббус аҳолининг молиявий хабардорлигини ошириш, онгли қарз олиш маданиятини шакллантириш ҳамда ортиқча қарз юкининг олдини олишга қаратилган.

"Сўнгги йилларда мамлакатимизда микроқарз ва истеъмол кредитлари бозорида фаоллик ортиб бораётгани кузатилмоқда. Шу билан бирга, айрим кредит ташкилотлари томонидан агрессив маркетинг ва реклама орқали аҳоли ўртасида бундай молиявий хизматларнинг оммалашуви, натижада эса қарз юкининг кескин ўсиши кузатилмоқда.

Аксар ҳолларда бундай қарз маҳсулотлари реклама ва тарғибот материалларида аҳолининг эътибори уларни тез ва осон тарзда олиш имкониятига қаратилади. Бироқ, бундай ёндашувлар қарз мажбуриятларининг келгусида келтириб чиқариши мумкин бўлган молиявий хатарлари тўғрисида етарлича маълумот бермаслиги оқибатида фуқаролар молиявий қийинчиликларга дуч келиши мумкин", - дейилади хабарда.

770
0

Комментарии