• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 октября 2025

"Сен билан бирга бўлишни хоҳлайман": мактаб директори интим эвазига аёл кишини ишга олишни таклиф қилди (аудио)

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги мактабда содир бўлган. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

1716
0
AI / UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги мактаблардан бирининг директори ва депутат бўлиб ишловчи шахс бир аёлни ишга олиш учун у билан жинсий алоқада бўлиш таклифини бергани ҳақида аудио ёзув тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилган. Бошқарма бошлиғининг 2025 йил 16 октябрдаги буйруғи билан мазкур шахс мактаб директори вазифасидан озод этилган.

“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими қизларга интим эвазига директор лавозимини таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

1716
0

Комментарии