Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Корея Республикасининг Геонгсангнам-до (Gyeongsangnam-do) провинцияси губернатори Pak Wansu билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда томонлар E-8 мавсумий ишчи визаси асосида Тошкент вилояти аҳолисидан ишчиларни танлаб олиш ва уларни провинциянинг Ҳапчон, Чонгнянг округлари ҳамда Мирянг шаҳрида 8 ой (5+3) муддатга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга жалб этиш бўйича келишиб олди, дея хабар бермоқда Мигация агентлиги Матбуот хизмати.
Миграция агентлиги ва Геонгсангнам-до провинцияси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчи кучини жалб қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Маълумки, 2021 йилда Ўзбекистон Кореяга E-8 визаси орқали ишчи юборган илк давлат бўлган ва 420 нафар фуқаро пилот лойиҳа асосида ишлаган эди. Бироқ, айрим ишчилар 5 ойлик шартнома муддати якунлангач ҳам ватанга қайтмагани сабабли, ушбу виза дастури Корея томонидан тўхтатилган эди.
Кўп сонли фуқароларнинг мурожаатларига кўра, икки давлат масъул ташкилотларнинг бир неча йилдан буён олиб борган музокаралари натижасида Корея ҳукумати мазкур имкониятни яна қайта очишга қарор қилди.
Комментарии