• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 октября 2025

Президент Марказий Осиёдаги энг йирик тақсимлаш маркази — Anglesey Food фаолияти билан танишди

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бундай лойиҳалар инвесторлар ишончи ҳамда Ўзбекистоннинг пухта ўйланган иқтисодий сиёсатининг амалий натижасини ифода этади.

440
0

Президент Шавкат Мирзиёев “Anglesey Food” масъулияти чекланган жамиятининг маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолиятини ҳам бориб кўрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Янги авлод” махсус саноат зонаси ҳудудида ташкил этилган мазкур корхона “Korzinka” дўконлар тармоғи учун маҳсулотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматларини кўрсатади.

Корхона 10 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 49 минг квадрат метр ҳудудига омбор жойлаштирилган. Қурилиш материаллари ва музлаткич камералар учун жиҳозлар Хитой, Туркия, Беларусь ва Россия давлатларидан олиб келинган, барчаси “EDGE Advanced” халқаро сертификатига эга.

Ушбу лойиҳа Марказий Осиёдаги “А” синфига кирувчи энг йирик тақсимот маркази ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида 145 та дарвозада текисловчи мосламалар юклаш ҳамда юкни тушириш имконига эга.

Марказда 4 хил ҳароратли ҳудуд мавжуд. Шу боис, маҳсулотлар турига қараб музлаткичда, паст ҳароратли совитиш камераларида ҳамда қуруқ жойда сақланади.

Шунингдек, марказда туну кун ишловчи 96 та синов усулига эга махсус лаборатория барпо этилади. 1 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Танишув якунида бўлиб ўтган жамоатчилик вакиллари билан мулоқотда оқилона иқтисодий сиёсат ва инвесторларнинг бунга ишончи ҳақида сўз юритилди.

- Сўнгги саккиз йилда 130 миллиард долларлик хорижий инвестиция кириб келди, бу қанчадан қанча завод ва корхоналарга айланди. Бугун ҳам яна бир катта лойиҳа - янги халқаро аэропорт қурилишини бошладик. Унга Саудия Арабистони, Япония, Корея инвестиция киритяпти. Бу ўз ўзидан бўлмайди. Бу - мамлакатимиз келажагига бўлган катта ишонч белгиси, - дея таъкидлади президент.

440
0

Комментарии