• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 октября 2025

Ўзбекистонда беш давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида қўшма ҳарбий машқлар бошланди

“Бирлик – 2025” йирик кўламли машқларида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирок этмоқда.

419
0
Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округ “Каттақўрғон” полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Озарбойжон мудофаа вазирликларининг бўлинмалари иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотига старт берилди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати.

14 октябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик доирасидаги энг катта ўқувларидан бири – “Бирлик – 2025” Минтақавий биргаликдаги ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Очилиш маросимида таъкидланганидек, бир неча кунга мўлжалланган ўқувнинг мақсади – мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш, жаҳонда тобора кучайиб бораётган геосиёсий кескинлик ва инқирозли ҳолатлар, юзага келаётган янги хавф-хатар ва таҳдидлар шароитида замонавий чақириқларга самарали қарши туришда яқин шерикчилик алоқаларини янада кучайтиришдир.

Хусусан, “Бирлик – 2025” Минтақавий биргаликдаги ўқувида иштирокчилар ҳозирги замон жанговар тажрибадан келиб чиққан ҳолда жанг олиб боришнинг энг самарали услуб ва усулларини қўллаш, узоқ масофалардаги нишонларни ишончли йўқ қила оладиган артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техника ва бошқа қуролларнинг имкониятларидан фойдаланиб, қўйилган ўқув-жанговар вазифани биргаликда бажаради.

Шунингдек, ўқув доирасида иштирокчилар жанг олиб бориш санъатининг илғор усул ва услубларидан фойдаланган ҳолда жанговар тайёргарлик машғулотлари билан шуғулланиши, турли мусобақаларда иштирок этиши, боқий Самарқанд шаҳрига саёҳат қилиб, халқимизнинг бой тарихий-маънавий мероси, урф-одат ва анъаналари билан яқиндан танишиши кўзда тутилган. Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон Республикаси мудофаа вазирларининг биринчи учрашуви ўтказилиши ҳам шулар жумласидан. 

419
0

Комментарии