• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 15 октября 2025

Ўзбекистонлик футболчи дунёнинг топ 60 ёш футболчилари рўйхатига кирди - The Guardian

Нашрга кўра, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов Осиёда "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" бўлишга даъвогарлик қилмоқда.

845
0
ЎФА

Буюк Британиянинг "The Guardian" нашри жаҳон футболидаги энг иқтидорли 60 нафар ёш футболчи номини эълин қилди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов ҳам ўрин олган, дея хабар бермоқда ЎФА.

Унга кўра, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига қарши баҳсда иккита қизил карточка туфайли тўққиз киши бўлиб қолганидан сўнг Садриддин Хасанов ажойиб соло юриш орқали гол урган ҳолда 2:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Турнир давомида тўртта гол урган Ҳасанов мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Ҳасанов Осиёда "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" бўлишга даъвогар, дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхатдан 2019 йилда Жасурбек Жалолиддинов, 2024 йилда Азизбек Тўлқинбеков ҳам ўрин олган эди.

845
0

Комментарии