• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 октября 2025

Самарқандда мактаб менежери дарсга кириб, ўқувчини калтаклади — видео

Бошланғич скиф ўқувчисини калкалаган кадрлар бўйича менежер ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ишдан олинди.

673
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Мактабда дарс вақтида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Ҳолат жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 09:30 лар атрофида Самарқанд вилоят Қўшработ туманидаги 71-ўрта таълим мактабида содир бўлган.

Мактабнинг кадрлар бўйича менежери бўлиб ишловчи Қ.С.нинг олдига фарзанди Қ.И. танаффус вақтида келиб, синфдоши (3-А синф ўқувчиси Р.Ф.)  урганлигини айтган.

Мазкур ҳолатдан сўнг она фарзанди билан жанжаллашган ўқувчи синфига бориб, унга қўл кўтарган.

Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олиниб, жабрланувчи ўқувчи Р.Ф.ни тан жароҳати олган ёки олмаганлиги юзасидан жорий йилнинг 7 октябрь куни судга оид экспертиза тайинланган.

Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди. Айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб кадрлар менежери вазифасида ишловчи Қ.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шунингдек, ходимнинг ички одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини назоратга олмаганлиги учун Қўшработ туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.А.га нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.     

673
0

Комментарии