Шавкат Мирзиёев сешанба куни маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, жойларда ишларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Президент маблағ ажратилиб, маҳаллаларга шароит яратилгани натижасида жорий йилда 237 минг оила камбағалликдан чиқарилганини таъкидлади. Лекин 28 та кичик туманда ишсизликка қарши курашиш бўйича ҳалигача етарли чоралар кўрилмаган.
Маҳалла тизимига масъул раҳбарларга бугундан бошлаб ишчи гуруҳлар тузиб, ушбу 28 та туманга бориб, келгуси йилгача ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни 2 бараварга қисқартириш чораларини ишлаб чиқиш топширилди.
Маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўлган фойдаланилмаётган давлат объектларини аукционга чиқариш ҳуқуқи берилди. Масалан, Самарқанд шаҳридаги "Шодлик" маҳалласи 1,5 минг кв.м. майдонга эга бинони сотишдан ўз бюджетига 5 млрд сўм даромад олган.
Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги 5 минг квадрат метргача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади. Бунда, сотувдан тушган маблағларнинг 70 фоизи маҳалла ихтиёрида қолдирилади ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.
Комментарии