Хитойдан келтирилган 202 та янги YUTONGэлектробусини тантанали қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими, Транспорт вазири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Транспорт вазирлилиги ва шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этишди.
“Янги экологик тоза электробуслар шаҳар атроф-муҳитини янада яхшилаш ва жамоат транспорт тизимини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади. Сўнгги йилларда Тошкент шаҳри жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида автобуслардан ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ойига 93,3 тоннага камайишига эришилди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2030 йилгача Тошкент шаҳрида электробусларнинг жамоат транспортидаги улушини 50 фоизгача ошириш белгиланган.
Комментарии