• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 октября 2020

Ўзбекистон бозоридаги сариёғлар сифати қандай? Мутасадди ташкилотлар текширув натижаларини эълон қилди

Учта ташкилот тўртта сариёғ намуналарини ўрганиб чиқишди. Улар орасида талабга жавоб бермайдиганлари ҳам бор.

1739
0
consumer.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати хабар беришича, “UzTest” ДК ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига тўртта сариёғ намуналари тақдим этилди.   

Сариёғ маҳсулотининг сифати ва хавфсизлик кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳрининг чакана савдо шохобчаларидан қуйидаги 4 та намуна харид қилинди:

-  Vita Milk “Особое сливочное” 82,5%, “Milk Euro Food” МЧЖ ҚК, Ўзбекистон;

-  Sof Sut “Масло сливочное 82,5%”, “Milk Soft” МЧЖ, Ўзбекистон;

-  Valio “Сливочное масло традиционное 82%”, “Валио Сейняёки” ОАЖ, Финляндия;

-  NMedov “Киевское масло 82%”, “FINLAND BUTTER” ХК, Ўзбекистон.

Мазкур 4 та намуна “UzTest” ДКда санитар-гигиена талабларига мувофиқлиги юзасидан синовдан ўтказилди.

Синов натижаларига кўра, тақдим этилган барча намуналар оғир металлар ва бошқа токсик моддалар таркибидаги талабларга мувофиқлиги аниқланди.

Бироқ, сариёғнинг иккита намунаси бошқа бир қатор кўрсаткичлар бўйича техник регламент талабларига жавоб бермади.

Булар – Vita Milk “Особое сливочное” 82,5%, “Milk Euro Food” МЧЖ ҚК ва NMedov “Киевское масло 82%”, “FINLAND BUTTER” ХК маҳсулотлари.

Маҳсулот таркибида қўлланилиши йўл қўйилмайдиган ўсимлик мойлари ва ўсимлик асосида ёғлар аниқланган.

Харид қилаётганимиз сариёғми ёки ўсимлик ёғлари асосидаги спрeд?

Бугунги кунда дўкон пештахталарида ўсимлик ёғлари, сариёғ ва бошқа ингредиентлардан тайёрланган спредларни тез-тез учратишимиз мумкин.

Спредлар деб – таркибида сут бўлган ёғли-эмульсияли асосдаги маҳсулотга айтилади, унда умумий ёғларнинг улуши 39 дан 95 фоизгача бўлиши мумкин.

Сариёғ ва спредлар ўртасида жуда катта фарқ мавжуд – спредлардан фарқли равишда, сариёғ таркибида ўсимлик ёғларидан фойдаланиш тақиқланган.

Кўпгина ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган спредларни сариёғ сифатида “сотишади”, яъни маҳсулот қадоғида “Қаймоқли”, “Ёғ” сўзларидан ва истеъмолчини чалғитадиган яшил яйлов ва қорамол тасвирларидан фойдаланишади.

Қўшимча қилинишича, спреднинг қиймати фақат сутдан олинадиган табиий сариёғдан бир неча баробар кам.

“FINLAND BUTTER” ХК ўз маҳсулотида “Киевское масло” савдо номини кўрсатган ҳолда, мазкур банд талабларини бузгани маълум бўлди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўтказилган экспертиза текширув натижалари бўйича материаллар “Ўзстандарт” агентлигига юборилди, Агентлик, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчига ушбу аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини ишлаб чиқариш давомида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди. Қўшимча ўрганишлар давом этмоқда.

1739
0