• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 октября 2025

Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар олган пайтда қўлга олинди

Тергов маълумотларига кўра, ушбу шахслар тадбиркорнинг корхоналарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича судда ижобий қарор чиқариш ва ўтказилган солиқ текширувларини ноқонуний деб топишга ваъда берган.

528
0
Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

528
0

Комментарии