• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 октября 2025

Тошкентда “Янги Ўзбекистон” кўчасида асфальт ётқизилиши муносабати билан автобус йўналиши ўзгаради

8–20 октябрь кунлари йўлнинг айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади.

616
0
t.me/KoDnu

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот беришича, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи Янги Ўзбекистон (Аҳангарон шоссесидан D012 автомобил йўлигача бўлган қисм), Жасорат ва Дўстлик кўчаларида асфальтобетон қопламасининг юқори қатламини ётқизиш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 8–20 октябрь кунлари айрим йўл қисмларида транспорт ҳаракати қисман чекланади.

Шу сабабли 190-сонли автобус йўналиши “Машинасозлар” метро бекати томонидан вақтинча ўзгартирилади ва ҳаракат Махтумқули, Темур Малика ва Бинокор кўчалари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, таъмирлаш ишлари даврида йўлларда тирбандликлар ортиши мумкинлиги қайд этилган. Йўналишларга қўшимча ўзгартишлар киритилиши эҳтимоли ҳам бор.

616
0

Комментарии