• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 октября 2025

Март ойидан бошлаб Ўзбекистонда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади

Келгуси йилдан бошлаб рақамли маркеровка қилинган, яъни рақамли белгиси бор, амал қилиш муҳлати тугаган маҳсулотлар касса орқали ўтмайди.

667
0
Иллюстрация

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировка тизими жорий қилинган товарларнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уларнинг савдоси ушбу тизим орқали автоматик равишда чекланади.

Бунда рақамли маркировкаланган муддати ўтган товарларга назорат-касса техникаларида харид чеки чиқарилмайди.

2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш тартиби жорий этилади.

Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб “истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

667
0

Комментарии