• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 октября 2025

Сирдарё ва Сирдарёда ҳоким ўринбосари ва ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Ховос тумани ҳокими ўринбосари $10 минг, Кармана туманидаги ҳоким ёрдамчиси эса 40 млн сўм пора олаётган вақтда ушланди.

628
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассиси ўзаро тил бириктириб, тасарруфида 452 гектар ери бўлган фермер хўжалигини келгуси йил шоли етиштириш тақсимотига киритиш, экспорт режаси бажарилганини тасдиқлаш, тақсимотсиз шоли етиштирганлик ҳолатига нисбатан чора кўрмаслик, шунингдек, гўёки ДХХ томонидан ўтказилаётган текширувда уни ҳимоя қилиш эвазига хўжалик раҳбаридан 10 минг АҚШ доллари олган. 

Кейинроқ эса ҳокими ўринбосари ер майдонини давлат захирасига олиб қўйиш ва фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғаттириш билан таҳдид қилиб, қўшимча 20 минг доллар талаб қилган.

У сўралган пулдан 10 минг долларни ўзининг шериги орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Навоий вилояти Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси ноқонуний равишда 40 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, у ўзганинг ишончига кириб, 2024 йилда бошқа бир фуқарога ижарага берилган М-37 автомобиль йўли ёқасидаги 12 кв/метр ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 млн сўм талаб қилган.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

628
0

Комментарии