Бугун Тошкентда соат 01:29 да эпицентри Қирғизистонда бўлган 3 магнитудали силкинишлар сезилди.
Uzbekistan Airports Матбуот хизматип хабарига кўра, "Аэрофлот" авиакомпаниясининг Москва-Тошкент йўналишидаги SU-1870 рейси парвоз пайтида, диспетчер кўрсатмасига асосан иккинчи айланишга (қўниш учун иккинчи уриниш) кетган. Ушбу қарор стандарт хавфсизлик жараёнидир. Ушбу манёврдан сўнг самолёт маҳаллий вақт билан соат 1:50 да Тошкент аэропортига келиб қўнган.
"Иккинчи айланишга ўтиш" - бу қўниш жараёни тўхтатилгандан сўнг иккинчи маротаба қўнишга уриниш.
Зилзила сабаб қуйидаги ҳолатлар юзага келиши мумкин:
— учиш-қўниш йўлагини яроқсиз ҳолга келтириши мумкин бўлган ёриқлар, силжиш ва парчаланиш;
— радар, метеорологик ва ёруғлик қурилмаларининг жойидан силжиши ёки шикастланиши;
— вайроналар, қулашлар ва тўсиқлар;
— алоқа ёки навигация тизимидаги носозликлар.
Агар қўнишга яқинлашиш вақтида силкинишлар сезилса, учувчи ёки авиадиспетчер манёврни тўхтатишга ва қайта қўниш учун самолётни иккинчи уринишга юбориши мумкин. Ушбу чора аэродром ходимларига учиш-қўниш йўлаги ва жиҳозларнинг ҳолатини текшириш учун вақт беради.
Шундай қилиб, зилзила пайтида қайта қўниш манёврига ўтишни талаб қиладиган аниқ қоида йўқ. Шу билан бирга, умумий хавфсизлик қоидаларига мувофиқ: агар қўнишга яқинлашиш пайтида беқарор ёки потенциал хавфли шароитлар юзага келса, экипаж қўнишни тўхтатиши ва стандарт айланиш жараёнини бажариши керак.
Комментарии