Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат фони иқлим меъёридан бироз юқори бўлади.
Ҳарорат кечалари 8-13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида 20-25 даража бўлади, ҳафта охирига келиб 23-28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 30-32 даражагача кўтарилади.
10 октябрь – жума куни республика шимолида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 22-24 даражани ташкил этади.
Ҳафта давомида кечалари 9-12 даража, кундуз кунлари 23-26 даража атрофида бўлади.
Комментарии